Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўйли одам эди. Бир куни у келиб, нарсаларини сотаётган эди, Пайғамбар с.а.в. орқа тарафдан бориб, қучоқлаб олдилар. У кўрмай қолиб: «Қўйиб юбор, кимсан?» деди. Кейин Пайғамбар с.а.в. эканликларини билиб қолиб, дарров елкасини у кишининг кўксиларига босди. Пайғамбар с.а.в.: «Ким қул олади?», дедилар. У: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, мен касод молман», деди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: «Лекин сен Аллоҳнинг наздида касод эмассан», дедилар. Яна бир қавлда: «Лекин сен Аллоҳнинг наздида қимматбаҳосан», дедилар. Хуллас, сўз ўйини, шама қилишлар жоиз. Бухорий «ал-Адаб ал-муфрад»да саҳиҳ иснод билан Имрон ибн Ҳусайндан, Байҳақий саҳиҳ иснод билан Умар ибн Хаттоб р.а.дан қилган ривоятларида:


«إِنَّ فِي الْمَعَارِيضِ لَمَنْدُوحَةً عَنْ الْكَذِبِ»

«Сўз ўйини, шама қилишларда ёлғондан тийилиш бордир», дейилган. Бу ҳадис уларда марфуъ эмас.


Иккинчи: Гапириш мумкин бўлган ёлғон: Бу иш уч жойда - урушда, одамлар орасини ўнглашда, эр-хотин орасида жоиз бўлади. Муслимда Уқба ибн Абу Муъитнинг қизи Умму Гулсум р.а. ривоят қилади: «Фақат уч ердагина гапиришга рухсат берилганини эшитганман. Яъни урушда, одамлар орасини ўнглашда, эр хотинига ва хотин эрига гапирганида». Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:


«الْحَرْبُ خَدْعَةٌ»

«Уруш алдашдир», деганлар (муттафақун алайҳ). Язиднинг қизи Асмо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. бир хутбаларида шундай деганлар:


«أَيُّهَا النَّاسُ مَا يَحْمِلُكُمْ عَلَى أَنْ تَتَابَعُوا فِي الْكَذِبِ كَمَا يَتَتَابَعُ الْفَرَاشُ فِي النَّارِ كُلُّ الْكَذِبِ يُكْتَبُ عَلَى ابْنِ آدَمَ إِلاَّ ثَلاَثَ خِصَالٍ رَجُلٌ كَذَبَ عَلَى امْرَأَتِهِ لِيُرْضِيَهَا أَوْ رَجُلٌ كَذَبَ فِي خَدِيعَةِ حَرْبٍ أَوْ رَجُلٌ كَذَبَ بَيْنَ امْرَأَيْنِ مُسْلِمَيْنِ لِيُصْلِحَ بَيْنَهُمَا»

 

204-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

 

 

 

8